АИ 2015-2017 Ховос (original) (raw)

2018, КЎҲНА ХОВОС ЁДГОРЛИГИДА 2015-17 ЙИЛЛАРДА ОЛИБ БОРИЛГАН АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР

2015-17 йиллар мобайнида Ховос ёдгорлигининг 3-қазишмасида олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида, ўрта асрларга тегишли уй қурилиш услуби, яшаш тарзи (ўчоқлар, тандирлар), хўжалиги, хунармандчилиги, маънавий ҳаёти ва маданий алоқалари хусусида маълумот берувчи материаллар тўпланди. Шу билан бирга, қўлга ки- ритилган материалларнинг кўпчилигини кулоллик идишлари ташкил қилади ва уларнинг асосий қисми кулоллик чархида, қолган қисми эса қўлда ясалган, улар ўз вазифасига кўра – хўжалик ҳамда ошхона идишларига ажратилади. Хўжалик идишларининг асосан хумлар, хумчалар, сув кўзаларлардан иборат бўлса, ошхона идишларини эса қозон, сир- ланган това, коса каби идишлар ташкил қилади. Ёдгорликнинг 8-қазишмасида 2016-17 йилларда олиб борилган археологик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бу ерда биринчи маротаба ўрта ва сўнгги ўрта асрлар- га тааллуқли мудофаа девори, ўрта асрларга тегишли ҳаммом ва бадраб қолдиқлари қайд қилинди.