коллективная монография (original) (raw)
2015
Гуманітарний дискурс: політика, управління, влада: колективна монографія / за заг. ред. О. А. Івакіна, І. В. Шамши, Д. В. Яковлева. - Одеса : Видавничий дім "Гельветика", 2015. - 468 с
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ШЕВАЛАРИ КОРПУСИ ТАДҚИҚИ (Бойсун тумани “ж”ловчи шевалари мисолида), 2022
Жаҳон тилшунослигида рақамли ахборот воситаларидан фойдаланиш қулайлиги ҳамда интернет орқали миллий тилларни ўзлаштиришга бўлган ҳаракат таъсирида миллий корпусларда шевалар базасини яратиш тенденцияси ўсмоқда. Натижада тилда мавжуд диалектларни нафақат лингвистик, балки амалий жиҳатдан тадқиқ этиш, бу орқали шева бирликларини сақлаб қолиш, авлоддан-авлодга етказиш имкониятининг кўлами кенгаймоқда: миллий тил корпусларида шева бирликларини лингвистик аниқлашнинг умумий тамойилларини ўрганиш, шевалар корпусининг жанрлар бўйича метаразметкасини ишлаб чиқиш, диалектал транскрипция лингвистик таъминоти тизимини ишлаб чиқишнинг амалий аҳамияти ошмоқда. Ҳозирда шева бирликларини матнга кўчириш (ёзиб олиш) асосига қурилган диалектал корпусларнинг икки хил йўналишли: мавзувий ва тегланган матнли корпусни шакллантириш муаммолари долзарб бўлиб қолмоқда. Дунё тилшунослигида тилларни сунъий интеллект ёрдамида матн таркибида сақлаб қолиш орқали уларнинг яшовчанлигини узайтириш ва лингвистик корпуснинг субкорпуси – шевалар корпусини шакллантириш зарурияти кун тартибидаги масалалардан бири ҳисобланди. Жумладан, диалектларни бир жойга жамлаш, таркибий тартиблаштириш, шевашуносликда мавжуд манбаларнинг сониялар оралиғида сараланиши ҳамда тақдимотини йўлга қўйиш доирасида: Австрия, Хитой (Мандарин диалектлари корпуси), Германия, Португалия, Чехия, Финляндия, Скандинавия, Польша, Литва, Грузия (масалан: Cor-Dial-Sin; Helsinki corpus of English dialeсts; Nordic dialeсts corpus; Archiv fur gesprochenes Deutsch, Die bayerische Dialektadebank; LEXDIALGRAM ва ҳ.к.), Россиянинг Москва, СлавянКубан, Вологод, Саратов, Қозон диалектал корпуслари, СанктПетербург илмий-текшириш институтлари, Томск диалектологик корпус мактабларида амалга оширилаётган тадқиқотларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ўзбек тилшунослигида корпус лингвистикасига доир яқин йиллар оралиғида бажарилган тадқиқотлар тилни ўрганувчи ва уни тадқиқ этувчилар учун асос вазифасини ўтай бошлагани унинг истиқболли йўналиши эканини яна бир бор исботлаб берди. Бинобарин, “...давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш; давлат тилининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш1 ” ҳозирги кунда ўзбек компьютер лингвистикаси олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Ўзбек шевашунослигида шевалар корпусининг лингвистик базасини яратиш, ўзбек шевашунослиги муаммоларини амалий тилшунослик тамойиллари асосида тадқиқ этиш имкониятларини кенгайтириш ва шу орқали шева корпусини яратишнинг лингвистик асосларини назарий асослаш, белгилаш ва ишлаб чиқиш бугуннинг муҳим масалаларидандир. Бунда ўзбек тили шевалари корпусини шакллантириш орқали унинг компьютер услуби, шеваларнинг хорижий тилларга таржима дастурлари ва луғатлар, электрон дарсликлар яратиш билан боғлиқ илмий методик ишланмалар, амалий тавсиялар тайёрлаш ва бу орада эришилган натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш ҳар жиҳатдан долзарбдир.
Current volatility. Methodological and applied aspects. The monograph is devoted to the current volatility and methodological aspects of its application in the analysis and forecasting of processes occurring in socio-economic systems. Existing approaches and tools for analyzing and predicting the behavior of financial markets from the standpoint of their adequacy are explored. The concept of using deterministic and random effects on the dynamics of prices in financial markets is proposed, on the basis of which, from the standpoint of behavioral finance and reflexive processes, an applied theory of current volatility is proposed.